Telegram Group & Telegram Channel
Сафардаги одам билан боғланиш маданияти

(Ўз тажрибамдан келиб чиқиб ёздим)

1. Етиб бориш вақтидан камида 1 соат ўтиб телефон қилинг. Турли сабабларга кўра киши кечикиб бориши, етиб боргач жойлашиши, мехмонга борган жойидагилар билан саломлашиши мумкин — буларнинг ҳаммаси вақт талаб қилади.

2. Имкон борича тўғридан-тўғри қўнғироқ қилманг. Аввал хабар ёзинг ва вақт бўлиши билан ўзи боғланишини сўранг.

3. Қўнғироқ қилганингизда, янги туғилган чақалоқдан тортиб, марҳум бувигасигача сўраш шарт эмас. Сафардаги одам билан имкон қадар қисқа ва мазмунли гаплашишга ҳаракат қилинг. Унинг атрофида одамлар бўлиши, у рульда ёки овқатланаётган бўлиши мумкин.

4. Агар ота-онангиз сафарда бўлишса, уларнинг вақтларини ҳисобга олган ҳолда, кунда камида бир марта телефонда гаплашишга ҳаракат қилинг. Ёшликда эътибор ортиқчадек туюлиши мумкин, аммо ёш улғайган сари инсон эътиборга, қизиқишга ва ғамхўрликка муҳтож бўлиб боради.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/994
Create:
Last Update:

BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/994

View MORE
Open in Telegram

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi from cn

Telegram Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
FROM USA